35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ТАЪЛИМДА ИЛҒОР ТАЖРИБА ЎРГАНИЛДИ

ТАЪЛИМДА ИЛҒОР ТАЖРИБА ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич сайлов округи ҳудудидаги 6-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабда япон тажрибаси асосида ташкил этилган синф фаолияти билан танишди.

🎓 Ташриф давомида ушбу синфда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнини ташкил этиш усуллари ҳамда япон таълим тизими элементлари асосида олиб борилаётган дарс жараёнлари ўрганилди.

👥 Шунингдек, ўқитувчилар билан мулоқот ўтказилиб, илғор тажрибаларни кенгайтириш ва таълим сифати ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

📌 Депутат томонидан замонавий таълим усулларини жорий этиш ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, интизом ва масъулият ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Slide 1 of 2