Yangiliklar

Ёшлар майдонда — ғалаба сари!

Ёшлар майдонда — ғалаба сари!
Ёшлар куни доирасида Янгиқўрғон туманидаги «Машъал» маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида мини-футбол бўйича «Прокурор кубоги» мусобақасининг вилоят босқичи финал учрашувлари бўлиб ўтди.
🏛 Мазкур спорт тадбирида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович, туман прокурори ҳамда туман ИИБ раҳбари иштирок этдилар.
Мусобақа давомида ёшлар спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз беллашувлар иштирокчилар ҳамда мухлисларга кўтаринки кайфият бағишлади.
🤝 Тадбирда ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш муҳимлиги таъкидланди.
Депутатлик фаолиятида ҳам ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини намоён этиши учун шароит яратиш ҳамда маҳаллаларда спортни оммалаштиришга кўмаклашиш муҳим ўрин тутади.
🏆 Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирланди.
Ёшларга эътибор — келажакка эътибор!

Slide 1 of 6