Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг 3-Олтинводий сайлов округидан депутат Б.Хазираткулов Шарқ хақиқати МФЙда электр энергияси йўқлиги юзасидан фуқароларнинг мурожаатини ўрганди ва туман ТЭТ ходимларига оғзаки мурожжати билан ушбу маҳалладаги трансфарматорнинг кабеллари янгиланиб муаммо жойида ҳал қилинди. 4-Фурқат сайлов округидан депутат Р.Шерановнинг ташаббуси билан Фурқат ва Олтинводий МФЙда "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан туман ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқароларга профилактик суҳбат ўтказилди.