35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг VII чақириқ XXIV сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

📋 Сессия кун тартибида қуйидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди:

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фурқат туманидаги Халқ қабулхонасининг ахборотини кўриб чиқиш тўғрисида;

2️⃣ Фурқат тумани ҳудудидаги географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)ни номлаш тўғрисида;

3️⃣ Фурқат туманидаги “Эски” маҳалла фуқаролар йиғини номини “Мингтерак” номига ўзгартириш тўғрисида;

4️⃣ Фурқат тумани соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Б. Мелиевнинг 2026 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботи тўғрисида;

5️⃣ Фурқат тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

6️⃣ Фурқат тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил 2-чорак якуни бўйича қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида;

7️⃣ Туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил 2-чорак ижросини тасдиқлаш тўғрисида.

📌 Сессия давомида кун тартибига киритилган ҳар бир масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 1