Ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш, эҳтиёжманд оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ижтимоий ходим томонидан фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда мавжуд муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Депутат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари билан манзилли ишлашни янада кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.