2024-йилнинг 12-июнда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутаталари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилди.Шаҳар бўйича 2024-йил бахор мавсумида жами экилиши режалаштирилган кўчатлар сони 53 минг туп бўлиб, ҳозирда жами 68,270 минг (128,81 фоиз) манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилган. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутатлари А.Нурмуҳаммедов,М.Мустафаев,Д.Атабаев ва В.Хасановлар ҳамда Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Гулистон шаҳар инспекцияси бошлиғи Н.Юлчиев тамонидан Шаҳарда мавжуд ва экилган дарахт ҳамда кўчатларни парвариш қилиш,суғориш ишлари бориши ўрганилди. Суғориш ишларидаги мавжуд муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга "депутат сўрови" юборилди.