Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан 22-март - "Маҳаллалар куни" муносабати билан туманда фаолият олиб бораётган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолларига партияни эсталик совғалари тантанали топширилди. Шунингдек, янги иш фаолиятини бошлаган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда хотин-қизлар фаолларидан 8 нафари партия сафига қабул қилинди ва партия билетлари тантанали топширилди. Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати М.Тўйчиева тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб юртимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларида зафарлар тилади.