Кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.
Янгиланаётган Ўзбекистонга обод ва кўркам бинолар, боғу-роғлар, озода кўчалар ярашади. Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ҳикматилло Латипов "Қутъайба ибн Муслим" зиёратгоҳига олиб борувчи йўлнинг икки томонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этди.
Ахоли дам олиш масканига айланиб бораётган ушбу худудда 1000 дан зиёд манзарали дарахтлар парвариш қилинмоқда.