Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Zafarobod tumani Kengashining 6-"Bog‘chilik" saylov okrugidan saylangan deputati X. Israilova tomonidan o‘rganish ishlari olib borildi.
янв.21
Xalq deputatlari Zafarobod tumani Kengashining 5-"Yangiqishloq" saylov okrugidan saylangan deputati U. Dustova tashabbusi bilan muhim o‘rganish ishlari amalga oshirildi.
янв.21
Deputat saylovchilar bilan uchrashdi.
янв.21
Prezidentimiz tashabbusi bilan haftaning payshanba kuni Yoshlar kuni deb belgilangan.
янв.21
Zafarobod tumanida o'rganishlar davom etmoqda.
янв.21
Saylovchilar bilan navbatdagi uchrashuv
янв.21
Zafarobod tumanida sport sharoitlari o‘rganildi
янв.21
Zafarobod tumanida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
Zafarobod tumanida yoshlar va xotin-qizlar bilan ishlash samaradorligi oshmoqda.
янв.21
Yoshlar masalalari — e’tibor markazida!
Таълим тизими янада такомиллаштирилиб, янги босқичга олиб чиқилади

Дарҳақиқат, давлат сиёсати даражасидаги бу муҳим масала Президентимиз томонидан алоқадор ташкилотлар раҳбарлари эътиборига ҳавола этилиб, уларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилмоқдаки, бу ўз навбатида соҳани, навбатдаги селекторда эса таълим тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилиши муқаррар.

Бу галги видеоселекторга ҳам шундай бўлди. Соҳада эришилган ютуқлар билан бирга ечимини кутиб қолган айрим муаммолар ҳам борлиги Президентимиз томонидан рўйи рост очиб ташланди. Гарчи, охирги етти йилда мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағ етти карра оширилган, жорий йилда бунга 60 трлн. сўм йўналтирилаётган бўлсада, тизимдаги ишлар ҳамон талаб даражасида эмас. Давлат раҳбари шу ҳақда куюнчаклик билан гапирди. Тизимдаги муаммоларнинг янги методикаларини ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражади экани савол остида,- деди Президентимиз.

Ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани давлат раҳбари томонидан қайд қилиб ўтилган. Имтиҳондан ўтказилган 13 минг номзоддан 6 минг нафари билими қониқарсиз бўлганлиги учун ишга кира олмади.

Низомий олийгоҳи педагогика университети сифатида таянч олийгоҳ бўлиб, унинг ректори эса бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари ҳисобланиши ҳам йиғилишда эълон қилинди.

Видеоселектор йиғилишида эндиликда, хусусий олийгоҳлардаги педагоглар ва талабалар билимли ташқи диагностикадан ўтказилиши, шу тариқа педагог тайёрлаш сифати назоратга олиниши тилга олиб ўтилди. “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини баҳолаш бўйича Президент фармони имзоланганлиги ҳам маълум қилинди.

Видеоселектор тафсилотлари билан танишар эканман, юртимизда мактабгача ва мактаб таълимининг истиқболи порлоқ эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Мамлакатимизда педагогика олий ўқув юртлари фаолиятини янада яхшилаш, педагоглар ва талаба-ёшлар иқтидори ва малакасини тинмай оширишга қаратилган Президентимизнинг тегишли йўл йўриқ, тавсия, кўрсатма ва топшириқлари ушбу йўналишдаги ишларни янги Ўзбекистон шароитида таълим тизимини янада такомиллаштирилиши ва янги босқичга олиб чиқиши аҳамиятлидир.

Шамсия Саидова,
Вобкент туманидаги 29-умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати
 

Slide 1 of 1