Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA PROFILAKTIKA INSPEKTORI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA INVESTITSIYA, EKSPORT VA XALQARO HAMKORLIK YO‘NALISHLARIDAGI ISHLAR MUHOKAMA QILINDI
янв.21
MAJBURIY IJRO BYUROSI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA ELEKTR TA’MINOTI BO‘YICHA MUHIM VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
”OTCHOPAR-2”MAHALLASIDA TABIIY GAZ TA’MINOTI O‘RGANILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANI SUV TARMOQLARINING 2026-YIL 9 OYLIK FAOLIYATI VA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI
янв.21
JINOYATCHILIKNING OLDINI OLISH VA JAMOAT XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH — MUHIM VAZIFA
янв.21
“YUNUSOBOD-MAXSUTRANS” ATFNING 2026-YIL 9 OYLIK FAOLIYATI YAKUNLARI
янв.21
“QO‘SHCHINOR” MAHALLASIDA MA’NAVIY-MA’RIFIY ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANI YOSHLAR ISHLARI BO‘LIMINING 2026-YIL 1-YARIM YILLIKDAGI FAOLIYATI YAKUNLARI
ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
 ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Экопарк» боғида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркасида иштирок этди.
🤝 Ёшларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, иш берувчилар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман прокурори, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, йирик корхоналар вакиллари ҳамда иш излаётган ёшлар қатнашди.
💼 Ярмарка давомида битирувчи ва иш излаётган ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилди. Уларга ўз қизиқиши ва мутахассислигига мос иш танлаш, меҳнат шароитлари ҳақида маълумот олиш ҳамда иш берувчилар билан бандлик масалаларини муҳокама қилиш имконияти яратилди.
🏦 Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларга вилоят Саноатқурилишбанки вакиллари томонидан бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва мавжуд имтиёзлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
📌 Ёшлар билан ишлашга доир 24 та тавсия доирасида уларнинг муаммоларини ўрганиш, касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, бандлиги ва доимий даромад манбаига эга бўлишини қўллаб-қувватлаш депутатлик фаолиятининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
🌱 Ҳар бир ёшнинг ишли бўлиши — унинг келажакка ишончи ва оиласи фаровонлиги учун муҳим қадамдир!
Slide 1 of 5