Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
”QO‘SHCHINOR”MAHALLASIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILD
янв.21
KO‘CHALAR VA ICHKI XO‘JALIK YO‘LLARI INFRASTRUKTURASI TAKOMILLASHTIRILADI
янв.21
”MATONAT”MAHALLASIDA PIYODALAR UCHUN QULAY SHAROIT YARATISH BO‘YICHA ISHLAR DAVOM ETMOQDA
янв.21
#qonunchilikdan_yangiliklar
янв.21
QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK – DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
“QULOLQO’RG’ON”MAHALLASIDA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
SAYLOV OKRUGIDA AHOLI BILAN UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
“ADOLAT” MAHALLASIDA “MAHALLA YETTILIGI” ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
“AKBAROBOD” MAHALLASIDA YOSHLAR MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
TIBBIYOT SOHASIDAGI ISHLAR MUHOKAMA QILINDI
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 31-сессиясида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги таълим муассасаларининг 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборот эшитилди.
Туманда жами 116 та таълим муассасаси, жумладан, 66 та умумий ўрта таълим мактаби, 49 та мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та «Баркамол авлод» болалар маркази фаолият юритмоқда.
Маълум қилинишича, барча таълим муассасаларидаги иситиш қозонлари, қувурлар, радиаторлар ва бошқа иссиқлик ускуналарининг техник ҳолати хатловдан ўтказилмоқда. Ўрганишлар натижасида 12-, 14-, 21-, 46- ва 64-сонли мактабларда 8 та, 11-, 16- ва 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида 5 та — жами 13 та иситиш қозонини янгилаш зарурати аниқланган.
Шунингдек, 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумида таълим муассасаларига 92 та янги иситиш қозони харид қилиниб, 20 та мактабгача таълим ташкилоти, 42 та умумтаълим мактаби ҳамда «Баркамол авлод» болалар марказига ўрнатилган.
🪨 Жорий мавсум учун режалаштирилган 8 802 тонна кўмирнинг 5 597 тоннаси етказиб берилган бўлиб, бу белгиланган режанинг 64 фоизини ташкил этади. Қолган 3 205 тонна кўмирни мавсум бошлангунига қадар етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Сессияда депутатлар томонидан мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, эскирган қозонларни замонавий ва тежамкор ускуналарга алмаштириш, кўмир захирасини тўлиқ шакллантириш ҳамда ёнғин ва меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Масъулларга таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини доимий мониторинг қилиб бориш, аниқланган муаммоларни тезкор ҳал этиш ва ўқувчи ҳамда тарбияланувчилар учун муносиб шароитларни таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 1