Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
”QO‘SHCHINOR”MAHALLASIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILD
янв.21
KO‘CHALAR VA ICHKI XO‘JALIK YO‘LLARI INFRASTRUKTURASI TAKOMILLASHTIRILADI
янв.21
”MATONAT”MAHALLASIDA PIYODALAR UCHUN QULAY SHAROIT YARATISH BO‘YICHA ISHLAR DAVOM ETMOQDA
янв.21
#qonunchilikdan_yangiliklar
янв.21
QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK – DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
“QULOLQO’RG’ON”MAHALLASIDA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
SAYLOV OKRUGIDA AHOLI BILAN UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
“ADOLAT” MAHALLASIDA “MAHALLA YETTILIGI” ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
“AKBAROBOD” MAHALLASIDA YOSHLAR MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
TIBBIYOT SOHASIDAGI ISHLAR MUHOKAMA QILINDI
ЁШЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР: «НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА» ТАЖРИБАСИ
ЁШЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР: «НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА» ТАЖРИБАСИ
Янгиқўрғон туманида ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тақдимот ўтказилди.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович иштирокида 38-сонли умумтаълим мактабида Наманган тажрибаси асосида танлаб олинган «Боғ» маҳалласи «еттилиги» ва маҳалла фаоллари томонидан амалга оширилаётган профилактик ишлар тақдимоти билан танишилди.
Тақдимотда «Маҳалла устози» ҳамда «Намунали маҳалла» лойиҳалари доирасида ёшларнинг қизиқиши, қобилияти ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни таълим, касб-ҳунар, спорт ва маданият йўналишларига жалб этиш, муаммоли ёшлар билан индивидуал ишлаш борасида тўпланган тажрибалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ёт ғоялар ва турли ҳуқуқбузарликлар таъсиридан ҳимоя қилиш, оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида масъулларга ҳар бир ёш билан унинг қизиқиши ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда манзилли ишлаш, профилактик тадбирларни таъсирчан ва натижадор ташкил этиш ҳамда «Намунали маҳалла» тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам кенг татбиқ этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 2