Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA JAMOAT XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH VA HUQUQBUZARLIKLARNING OLDINI OLISH BO‘YICHA MUHIM VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA XAVFSIZ VA FAROVON MAHALLA MUHITINI YARATISH BO‘YICHA MUHIM VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
“BEG‘UBOR” MAHALLASIDA “OBOD MAHALLA” DASTURI DOIRASIDAGI ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
АHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH VA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH BO‘YICHA O‘RGANISHLAR OLIB BORILMOQDA👇👇👇
янв.21
MAKTABDA DEPUTATLIK NAZORATI O‘TKAZILDI
янв.21
AHOLI MUROJAATI IJOBIY HAL ETILDI, «ADOLAT» MAHALLASIDA KANALIZATSIYA QUVURLARI YANGILANDI
янв.21
YOSHLAR BANDLIGINI TA’MINLASH BO‘YICHA AMALIY MULOQOT O‘TKAZILDI
янв.21
BILLUR MAHALLASIDA YANGI EKOHUDUD BARPO ETILISHI O‘RGANILDI
янв.21
Yoshlar bandligini qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan Vazirlar Mahkamasi qarori
янв.21
“MAHALLA YETTILIGI” ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
ТАДБИРКОРЛАР ТАШАББУСЛАРИГА АМАЛИЙ КЎМАК
ТАДБИРКОРЛАР ТАШАББУСЛАРИГА АМАЛИЙ КЎМАК
«Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашувда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Наманган вилояти филиали бошқарувчиси М. Ғайбуллаев, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда «Маданият» ва «Заркент» маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Мулоқот давомида янги лойиҳаларни амалга ошириш, мавжуд тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган таклиф ҳамда ташаббуслар муҳокама қилинди.
Хусусан, айрим тадбиркорлар қорамолчилик ва қўйчиликни ривожлантириш учун кредит маблағлари ажратилишида амалий кўмак сўради. Шунингдек, пеноблок ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер майдони ажратиш ҳамда уй меҳмонхонаси ташкил этиш учун имтиёзли кредит олиш масалалари кўтарилди.
Учрашувда билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
📌 Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.
Slide 1 of 5