Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#doimiy_komissiya
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHIDA DOLZARB MASALALAR MUHOKAMA QILINDI
янв.21
YOSHLAR TA’LIMI VA KELAJAKDAGI BANDLIGI MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARO SAYLOV OKRUGIDA O‘RGANILDI
янв.21
«BOG‘ISHAMOL» KO‘CHASI, 3 VA 5-UYLAR OLDIDAGI MUAMMOLI HOLAT YUZASIDAN DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
“DEPUTAT MAHALLADA”: BILLIUR MAHALLASIDA AHOLI BILAN UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA SANOAT KORXONASI FAOLIYATI VA YANGI ISH O‘RINLARI YARATISH IMKONIYATLARI O‘RGANILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA BO‘ZSUV KANALI BO‘YI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI UCHUN QULAY VA XAVFSIZ SHAROITLAR YARATILMOQDA
янв.21
«QO‘SHCHINOR»MAHALLASIDA KEKSALAR BILAN UCHRASHUV O‘TKAZILDI
ЯНГИҚЎРҒОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
ЯНГИҚЎРҒОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозимжон Холмуродов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зуҳриддин Баҳриддинов бошчилигида Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишларда Янгиқўрғон туман хокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳам иштирок этиб, ўзи сайланган округ ҳудудидаги «Обод» ва «Қутлуғтол» маҳаллаларида хонадонбай ишлаш тизими асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд имкониятлари ва салоҳияти билан танишди.
Камбағалликка тушиб қолган ҳамда камбағалликдан чиқариш имконияти мавжуд бўлган оилалар билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларнинг қизиқиши ва қобилиятидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда барқарор даромад манбаларини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, масъуллар «MIRANZA HOME TEXTILE» МЧЖ фаолияти билан танишиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, мавжуд иш ўринлари, меҳнат шароитлари ҳамда келгусида фаолиятини кенгайтириш имкониятларини ўргандилар.
Ўрганишлар якунида аниқланган масалаларни ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 7