35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
HASANBOY MAHALLASIDA “MAHALLA — UNIVERSITET — YOSHLAR” HAMKORLIGI YO‘NALISHIDA UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
MILLIY QADRIYATLAR — AVLODLAR QALBIDA
янв.21
“YANGIBOG’” MAHALLASIDA “MAHALLA YETTILIGI” ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
“YANGIBOG‘” MAHALLASIDA DEPUTATLIK FAOLIYATI DOIRASIDA UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
“AHMAD DONISH” MAHALLASIDA “UCH AVLOD UCHRASHUVI” O‘TKAZILDI
янв.21
“YUNUSOTA” MAHALLASIDA YANGI INVESTITSIYA LOYIHASI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA NOGIRONLIGI BO‘LGAN FUQAROLAR BILAN UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
YUNUSOBOD TUMANIDA SUV TA’MINOTI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
“TASHABBUSLI BUDJET” DOIRASIDA AMALGA OSHIRILADIGAN LOYIHALAR 👇👇👇
янв.21
TADBIRKORLAR BILAN HAMKORLIK VA ISHBILARMONLIK MUHITINI RIVOJLANTIRISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🏘 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ДАСТУРЛАРИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“
🏘 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ДАСТУРЛАРИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси О.Юсупов шунингдек, 20-Эшабод сайлов округи депутати Долимов Зокиржон иштирокида Эшабод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси томонидан камбағалликни қисқартириш дастури доирасида аҳолига ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан уйма-уй ўрганишлар амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида кредит маблағлари ҳисобидан йўлга қўйилган тадбиркорлик фаолияти, оилаларнинг даромад манбалари, яратилган иш ўринлари ҳамда фуқароларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ажратилган кредитларнинг белгиланган мақсадларда сарфланаётгани ва уларнинг аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда камбағалликдан чиқаришга қўшаётган ҳиссаси ўрганилди.
Депутатлик назорати давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда давлат томонидан ажратилаётган имтиёзли молиявий ресурслардан самарали ва манзилли фойдаланиш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.
Бундай ўрганишлар давлат дастурлари ижросини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 3