35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

36-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ

 36-СОНЛИ МАКТАБНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ҳамда туман Кенгаши депутати Жаҳонгир Ёқубжонов томонидан тумандаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида мактаб биноси ва синф хоналарининг ҳолати, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, дарсликлар ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.
Шунингдек, таълим муассасасида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, иситиш тизими, ичимлик суви ва электр таъминоти, спорт майдончалари ҳамда мактаб ҳудудининг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни янги ўқув йили бошлангунига қадар бартараф этиш бўйича мактаб раҳбарияти ва тегишли масъулларга зарур вазифа ҳамда тавсиялар берилди.
✅ Янги ўқув йилини пухта тайёргарлик билан бошлаш, ўқувчилар учун хавфсиз ва муносиб таълим муҳитини яратиш депутатлик назоратида бўлади.

Slide 1 of 4