Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
3-сентябрь куни Қоровулбозор туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

"Бир ватанда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда, бирга югурамиз!" шиори остида ташкил этилган оммавий югуриш марафони Имом Бухорий маҳалласи “Мустақиллик” кўчасидан старт олди. 

Эрталаб соат 6:30 да старт берилган югуриш мусобақасига 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3 мингга яқин иштирокчилар "Ёшлар боғи"гача бўлган 3 км масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун югуришди. 

Мусобақада 2 мингга яқин иштирокчилар иштирок этишди. 

– Марафонда 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз қатнашди, – дейди Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев. – Югуришга келганлар орасида 5-6 ёшли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, ишчи-хизматчилар, ҳарбийлар, нафақадаги отахон, онахонлар, ногиронлиги бўлган, жумладан, туғма нуқсони бўлган юртдошларимиз ҳам бор.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритганлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. 

Slide 1 of 1