Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Жойларда Сенат аъзоларининг учрашувлари қизғинг давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Т. Мадумаров , Ўзбекистон Қаҳрамони, вилоят Кенгаши депутати Ш. Маматқулов ҳамда туман, вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида учрашув-мулоқот бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида сенатор Т. Мадумаров жойлардаги котибият ва унинг доимий комиссиялари ҳамда туман, вилоят Кенгаши депутатлари фаолиятини янада жонлантириш лозимлиги хусусида сўз юритди. Шу билан биргаликда, халқ ноибларининг ўз округларидаги аҳоли турмуш фаровонлигини бунданда юксалтириш борасидаги масъулиятли, аммо, шарафли ишларига алоҳида урғу бериб ўтди. Сўнгра Ўзбекистон Қаҳрамони Ш. Маматқулов ҳам сўз олиб, мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва унинг ижобий натижаларига алоҳида тўхталди. Ўз навбатида бир гуруҳ депутатлар ҳам сўзга чиқиб, яқинда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаоллик билан иштирок этишларини таъкидладилар. Йиғилиш якунида турли мавзуларда савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди.

Slide 1 of 3