Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Навбатдаги учрашув хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларига бағишланди.

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутатларининг ўз сайлов округларида Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонуннинг моҳияти юзасидан учрашуви туман ҳокимлигида ўтказилди. Учрашувда Халқ депутатлари туман кенгаши Котибияти мудири Р.Атоева, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Аслонова, Туман Адлия бўлими вакили М.Ҳамдамов, туман хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. 

Янгиланган Конституциямиздаги моддалар аёлларга берилган имкониятлар тўғрисида туман Адлия вакили М.Ҳамдамов сўзга чиқиб вояга етмаганларга кимлар васийлик ҳуқуқига эканлиги, алимент берувчиларни меҳнат қилдириш, ҳимоя ордерлари кимларга берилиши тўғрисида йиғилганларга сўзлаб берди. 

Йиғилиш иштирокчиларини ҳудудлардаги тарғибот тадбирлари режаси билан туман Кенгаши депутати М Жумаева таништирди.  

Slide 1 of 1