Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
ШАРБАТ МОМО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Шу мақсадда халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Акмал Остонов 1-секторга қарашли “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилаётган бугунги тинч ва нурафшон кунларимизнинг сабабчиларидан бири бўлган Иккинчи жаҳон уришининг фронт орти қатнашчиси Шарбат момо Жумаева хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди.

97 ёшни қарши олган Шарбат момо билан юзма-юз суҳбат чоғида дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб берди.

Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда чуқур билим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, шу орқали Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.  

Slide 1 of 1