Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
"Менинг Конституциям" мавзусида концертлаштирилган тадбир ўтказилди

Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳар маданият ва истирохат боғида "Менинг Конституциям" мавзусида концертлаштирилган тадбир ўтказилди.

Хабарингиз бор Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30-апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдумининг тарғибот тадбирлари Қўрғонтепа туманида фаол тарзда бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги тадбир Бугун Қорасув шаҳрида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Т.Муратова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Қўрғонтепа туман бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулбаҳор Қосимовалар иштирок этиб,барча тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонун лойихаси мазмун моҳиятлари ҳақида тушунтириб ўтдилар.

Ўзгартиришлар киритилаётган Конституциямиз - халқимиз ҳоҳиш-истагини ифодаловчи янгиланишларга бойлиги, Конституциявий қонун лойиҳасида амалдаги Қомусимизнинг моддалари 128 тадан - 155 тага кўпайиб бораётгани, "Давлат-жамият-инсон" тамойили "Инсон-жамият-давлат" деб ўзгартирилиши, энг муҳими, уларнинг ҳаётий аҳамияти тадбир қатнашчиларига оддий тилда тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, йиғилганлар учун байрамона дастурлар ҳавола этилди. 

Тадбирда туман маданият уйи хонандалари томонидан шўх куй қўшиқлар ижро этилиб барчага кайфият улашдилар.

Slide 1 of 6