Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Янгиланаётган Конституция – бизнинг келажагимиз!

Янгиланаётган Конституция – бизнинг келажагимиз!

Бўстон туманида иқтисодий ташкилотлар, қурилиш мажмуаси ташкилотлари, махалла раислари, оила ва хотин қизлар фаоллари, халқ таълими бўлими иштирокида фаолларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун мазмун-моҳияти ва референдумда фуқароларнинг иштирок этиш тартиблари, унинг аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Ашматов ҳамда Ўз МТДП Андижон вилояти Кенгаш раиси Х.Оманов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бердилар.

Тадбир қатнашчилари янгиланаётган Конституция ҳамда референдум юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Slide 1 of 4