Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
“Конституция - менинг тақдиримда” мавзусидаги навбатдаги тарғибот тадбири Андижон Иқтисодиёт ва қурилиш институтида

“Конституция - менинг тақдиримда” мавзусидаги навбатдаги тарғибот тадбири Андижон Иқтисодиёт ва қурилиш институтида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги Конституциянинг юртимизда кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш, халқимизнинг турмуш фарвонлигини юксалтиришдаги аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.

Мамлакатимиз ҳар жиҳатдан катта давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2040-йилга бориб 50 миллионга етади, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим,- дея таъкидланди тадбирда.

Мутасаддилар талаба-ёшлар билан самимий суҳбат қуриб, уларнинг Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга доир фикр ва мулоҳазалари билан қизиқдилар. 

Тадбир якунида халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунни қабул қилишда ёшларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Slide 1 of 5