Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
РОМИТАН ТУМАН 1-ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА “ОМБУДСМАН СОАТИ” ЎТҚАЗИЛДИ.

  “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида “Ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси” асосида Ромитан туманидаги 1-сонли ИДУМда Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили А.А.Ҳусейнова томонидан ўқув машғулотлари ўтказилди.
Тадбирда
1-ИДУМ директори ,туман кенгаши депутати Шохиста Ахатовна Мусаева, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари,тарих фани укитувчиси Шаҳноза Бадалова, миллий гвардия инспектор психологи Замира Ҳакимова иштирок этишди. А.Хусейнова томонидан Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар ҳуқуқларининг беғараз ва инсонпарвар ҳимоячиси эканлиги тўғрисида
сўзлаб берилди.Шунингдек, ушбу соҳадаги миллий институтлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Болалар омбудсмани” ва “Бизнес омбудсман” ҳақида қисқача сўзлаб берилди. Машғулот интерфаол усулларда олиб борилди. Укувчилар билан савол -жавоблар олиб борилди.
  

Slide 1 of 1