Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
ҚОРАШОҲ МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ҲАТЛОВ НАТИЖАСИДА МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ

Пахтаобод тумани "Қорашоҳ" маҳалласида хонадонбай ҳатлов жараёнида халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими Азизбек Латифжонов иштирок этиб, фуқаролар мурожаатлари тингланди ва муаммолари ўрганилди. 

Маҳаллада истиқомат қилувчи Баҳодиржон Тошматовнинг моддий эҳтиёжи борлиги аниқлангач, унга ҳам бир марталик моддий ёрдам белгиланди. 

Шоҳсанамхон Раҳмонованинг мурожаати ҳам қаноатлантирилиб, унинг фарзандига ногиронлик аравачаси тақдим этилди. 

Мирзаобид Тошматов, Воҳиджон Султоновлар эса деҳқончилик қилиш истагини билдиришгач, уларга экин майдони ажратиладиган бўлди. 

Гулҳумор Ўринбоева билан мулоқот чоғида унинг чеварчилик билан шуғулланиш истаги борлиги аён бўлди. Шу боис унга субсидия асосида тикув машинаси етказиб берилиши масъулларга юклатилди. 

Азизбек Рустамов ва Ферузахон Хайдароваларнинг имтиёзли кредит сўраб қилган мурожаатлари ҳам 10 кун муддат ичида ижро этилиши белгиланди. 

Соҳибахон Турсуновнинг газ баллони борасидаги мурожаати эса жойнинг ўзида ҳал этилди. 

Маҳаллада яшовчи Маҳмуджон Худойбердиев ва Маҳфузахон Худойбердиеваларнинг эса саломатикларини тиклаш учун туман Тиббиёт хизмати ёрдам кўрсатадиган бўлди.
 

Slide 1 of 6