Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
"Оқила аёллар - жамият таянчи"

"Оқила аёллар - жамият таянчи"  

Учқудуқ тумани Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда, жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида 2022 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 437-сонли қарори билан "Оқила аёллар" ҳаракати фаолияти ташкил этилган. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Н.Нажмиддинова, М.Камолова, Г.Аллановалар фаол иштирок этди. "Оқила аёллар" ҳаракати ташкил этилганининг 2 йиллиги муносабати билан Учқудуқ туманида жорий йилнинг 8 август куни "Оқила аёллар - жамият таянчи" номли маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда "Оқила аёллар" ҳаракатининг фаол ва ташаббускор аъзолари Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномалари билан рағбатлантирилди.

Slide 1 of 6