Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
СЕССИЯОЛДИ ЙИҒИЛИШЛАРИ ФАОЛЛИК БИЛАН ЎТМОҚДА

Айни кунларда Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши Котибияти мажлислар залида Кенгашнинг навбатдаги 43-сессияси олдидан туман Кенгашидаги доимий комиссиялар раислари, депутатлари ҳамда туман ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 1-ярми якунларига бағишланган йиғилишларда ҳар бир соҳа мутасадди раҳбарларининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот маърузалари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, кеча ва бугун депутатларнинг фаоллиги билан ўтказилган йиғилишларда туман ҳокими ўринбосарлари ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари томонидан берилган ҳисоботлар чуқур таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишларга холисона баҳо берилди. Соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар эса рўй-рост танқид остига олиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишларда аҳолига ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада юксалтириш, шунингдек, коммунал хизматлар кўрсатиш сифат ва самарадорлигини ошириш каби масалалар барчанинг диққат марказида бўлди.

       Шунингдек, йиғилишларда депутатлар томонидан берилган саволларга масъул раҳбарлар тўлақонли жавоб бердилар.

Slide 1 of 8