Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашининг навбатдаги саксон саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига киритилган “2024-2025 йилларда Ёзёвон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар, белгиланадиган мақсадли кўрсаткичлар юзасидан” туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев, “2024-2025 йилларда Ёзёвон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари юзасидан” туман инвестиция, саноат ва савдо бўлими мутахассиси Отабек Қурбоновнинг ҳисоботлари эшитилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан қарорлар қабул қилинди.

Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифаси орқали онлайн узатилди.

Slide 1 of 5