Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
“Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди

“Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди

Маҳаллаларда маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш, ижтимоий – маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни, Ватанга муҳаббат, эзгулик руҳида тарбиялаш, нуронийларнинг ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда маҳалла институтини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда “Мевазор” МФЙ 1-ўринни, “А.Навоий” МФЙ 2-ўринни ҳамда 3-ўринни “Қаҳрамон” МФЙ қўлга киритди. “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси вилоят босқичига йўлланма олди. 

Ғолиб бўлган маҳаллалар Республика Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Дўстлик туман бўлими томонидан Диплом, эсталик совғалари ҳамда китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.

 Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Дўстлик туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Slide 1 of 4