Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
"Илм-саодат калити" шиори остида сўнги қўнғироқ байрам тадбирлари ўтказилди.

 "Илм-саодат калити" шиори остида сўнги қўнғироқ байрам тадбирлари ўтказилди. 

Бугун 25 май куни юртимизнинг барча мактабларида 2023-2024 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.Жалақудуқ туманидаги барча умумтаълим мактабларида "Илм-саодат калити" шиори остида сўнги қўнғироқ байрам тадбирлари ўтказилди. 

Жорий йилда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари мактабларда ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Жорий йилда туманимиздаги 55 та умумтаълим мактабларни 1936 нафар битирувчи тамомламоқда.  

Туманимизнинг барча таълим масканларидаги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланди. 

Тадбир доирасида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди. 2023-2024 ўқув йилида фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқитувчилар фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 

Туман Кенгаши раиси бошчилигидаги 30 нафар депутатлар ўз сайлов округларида жойлашган таълим муассасаларида бўлиб, байрам тадбирларида иштирок этдилар.  

Slide 1 of 13