Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Yangiliklar

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан очиқ мулоқот қилиш, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, куннинг иккинчи ярмида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенованинг Кармана тумани "Янгиариқ" маҳлласида учрашуви ташкил этилди.  

Учрашувда А.Тулегенова томонидан Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрель куни имзоланган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти маҳалла аҳолисига батафсил тушунтириб берилди. 

Шунингдек, мулоқотда давомида қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, ўз вақтида қонунийлаштирилмаган уй-жой ер майдонларини қонунийлаштириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича берилаётган имкониятлар ҳақида тарғибот ишлари олиб борилиб, "Яшил макон" ва "Сайҳунобод" тажрибаси борасидаги ишлар кўздан кечирилди. 

Учрашув давомида маҳалла аҳлининг ҳам таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Slide 1 of 11