Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
САЙЁР ҚАБУЛДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

САЙЁР ҚАБУЛДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

  

Учқудуқ тумани марказидаги “Нуронийлар” масканида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Хамроев Соли Фармонович, туман Кенгаши депутати Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновналар ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва кадрлар бўлими мутасаддилари иштирок этди. 

Сайёр қабулда асосан ёшлар бандлик, касбга ўқитиш масалаларида келишган. Шунингдек, аҳолининг кундалик турмуши, соғлиги билан боғлиқ ўнлаб мурожаатлари тингланиб, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

 Жумладан, Файзулло Мамажонов, Равшан Ғиёсов, Беҳруз Наврўзов, Умрзоқ Сайдуллаевлар иш сўраб мурожаат қилишган. Уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли корхона-ташкилотлар кадрлар бўлими раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда, касбга қайта ўқитиш, мавсумий ишга жойлаштириш,
мутахассислиги бўйича иккинчи чоракда очиладиган бўш иш ўринларига квота асосида ишга жойлаштириладиган бўлди.
  

Slide 1 of 2