Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
ҚОРАТЕПАЛИК ИССИҚХОНАЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ҳамда Қарши туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги Қоратепа маҳалласида “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида ишсиз хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси ташкил қилинди.

Дастлаб оилавий тадбиркор Матлуба Қодированинг хонадонида ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишдилар. Вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова, Қоратепа МФЙ хотин-қизлар фаоли Ҳилола Ўроқова ҳамда туман кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари иштирокидаги тадбирда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, иссиқхонада помидор бодринг, цитрус мевалар етиштириш, томчилатиб суғориш технологиясини йўлга қўйиш, хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш борасидаги партиявий лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Slide 1 of 2