Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашида ўтказилган ўқув семинари

 Жорий йилнинг 3 апрел куни Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сонли
Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор туман ҳокимлиги мажлислар залида
Навоий вилоят Адлия бўлими ходими З.Насимов, халқ депутатлари Навоий вилоят
Кенгаши масъул ходими Ф.Мансуров, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти,
халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва сиёсий партияларнинг туман
Кенгашлари раҳбарлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
 

Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, олий даражадаги
ташрифлар давомида эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқилган “йўл
хариталари”да белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида ҳамда
сифатли бажарилиши борасида масъуллар билан биргаликда халқ депутатлари Навбаҳор
тумани Кенгаши томонидан туман ҳудуди бўйича белгиланган лойиҳалар ва
чора-тадбирларни бажариш ҳамда улар ижроси устидан самарали депутатлик
назоратини амалга ошириш мақсадида, тасдиқланган режа ижросини ташкил этиш
масалалари келишиб олинди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
  

Slide 1 of 1