Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши раиси, туман ҳокими Умеджон Барноев ромитанлик тадбиркорларни муаммоларини ўрганди.

 Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Умеджон Барноевнинг турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорлар билан учрашуви туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида имтиёзли кредит ажратиш, тадбиркорлик субъектларини кенгайтириш мақсадида қўшимча бино қуриш, бўш турган иншоотни хусусийлаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш учун савдо дўкони қуриш, тикувчилик цехи учун бино олиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жой қуриш учун кредит олиш ва бошқа масалаларга оид 30 га яқин тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушди. 

Тадбиркорлик субъектлари билан очиқ-ошкора мулоқотга киришилган учрашувда 14 та мурожаат шу жойнинг жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган 8 та ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, туман раҳбари томонидан назоратга олинди.  

Slide 1 of 1