Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Шунингдек, мазкур сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ҳам қатнашди.Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:

1. 2024 йилда инвестиция ва экспорт йуналишлари бўйича тумандаги ташкилот ва корхоналарнинг устувор вазифалари тўғрисида. 

2. Маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд “Аёллар дафтари”ни тоифалари бўйича тасдиқлаш ҳақида.

3. “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида.      

Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ҳам сўз олиб, кун тартибига қўйилган масалаларга оид ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этди. Депутат Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши сессиялари кун тартибига қўйилаётган масалалар пухта ўйланган ва ижроси қатъий таъминланишига йўналтирилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. 

  Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.

Slide 1 of 1