Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
“ЎЗБЕКИСТОН УМУМИЙ УЙИМИЗ” шиори остида "Обод ва хавфсиз махалла- тинчлигимиз гарови" мавзусида маьнавий- маьрифий тадбир

“ЎЗБЕКИСТОН УМУМИЙ УЙИМИЗ” шиори остида "Обод ва хавфсиз маҳалла- тинчлигимиз гарови" мавзусида Жалақудуқ туман Охунбобоев МФЙ худудидаги 29-умумтаьлим мактабида вилоят кирғиз миллий маданий маркази томонидан маьнавий- маьрифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шу худудда яшовчи турли миллат вакиллари қатнашдилар. Тадбирда ўзбек ва кирғиз миллий куй- қўшиқлари ижро этилди. Тадбир қатнашчилари ўтказилган кечада ўз ижрочилик махоратларини хам намойиш этдилар. Кўтарингки рухда ўтказилган тадбирда вилоят кирғиз миллий маданий маркази раиси, Ўз ХДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси, депутат Обиджон Носиров, "НУРОНИЙ" жамоатчилик кенгаши туман бўлими раиси Абдумуталиб Қурбонов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, туман Кенгаши депутати Икромжон Жўраев, туман хокими ўринбосари Сардор Ўринбоевлар иштирок этдилар. Тадбир сўнгида фаол қатнашчилар вилоят Қирғиз миллий маданий марказининг эсдалик ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.

Slide 1 of 6