Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
"Эрта турмуш-келтирар ташвиш" лойиҳаси асосида талаба қизлар иштирокида давра сухбати ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши ҳамда Бўстон туман кенгаши ҳамкорлиги тумандаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Ўзбекистон ХДП дастури ва сайловолди Дастури ижросини таъминлаш мақсадида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида "Эрта турмуш-келтирар ташвиш" лойиҳаси асосида талаба қизлар иштирокида давра сухбати ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти кенгаши раиси М.Н.Султонова, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Ю.Т.Азимова, тиббиёт бирлашмаси "Саломатлик маркази" рахбари С.Йўлдашева, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари М.А.Абдурахмоновлар иштирок этдилар ва кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар. Шунингдек, Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори, партиянинг фаол аъзоси Бахтиёржон Исомиддинов Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг "Фахрий ёрлиғи" билан тақдирланди хамда техникумда таҳсил олаётган 10 нафар талаба қизлар Ўзбекистон ХДПга аъзолигига қабул қилинди ва уларга партия билетлари тантанали топширилди

Slide 1 of 7