Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 49-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги " 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" да амалга оширишга доир давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-27- сонли фармони ижроси тўғрисида туман тиббиёт бирлашмасининг ҳисоботи,  туман электр тармоқлари корхонаси, "Пахтаободтумангаз" газ таъминоти бўлими, туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси, "Сувтаъминоти" МЧЖ туман филиали томонидан ўтаётган йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботлари тингланди. 

        Шунингдек, сессияда 2023 йил маҳаллий бюджет тақсимоти бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва 2024 йил учун туман маҳаллий бюджетни тасдиқлаш тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи Ж. Фахриддинов ҳисоботи депутатларга ўқиб эшиттирилди.

      Сессия сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 17