Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Сайёр қабуллар давом этмоқда.

     Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ўз вақтида жойида ҳал қилиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Хусусан 8- Ибн Сино сайлов округидан сайланган Жондор тумани Кенгаши депутати Зиёда Раджабова сайлов округи ҳудудидаги 37- умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказди. Қабулда фуқаролар турли муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар. Жумладан: Янгибоғ қишлоғида яшовчи Бухоро Давлат Университети талабаси О.Бобоқулова томонидан мурожаат қилиниб, оилада 2 нафар фарзанд олий таълимда шартнома асосида ўқиши, оилавий шароити бугунги кунга келиб шартнома тўловини тўлашда қийинчиликларга дуч келаётганини билдириб, амалий ёрдам берилишини сўради. Депутат юқоридаги масала юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари билан келишиб, фуқаро О.Бобоқуловани "Ёшлар дафтари"да туришини инобатга олиб шартнома тўлови Ёшлар жамғармасидан тўлаб берилишига кўмаклашди.

Шунингдек 37- мактаб директори Р.Жумаев мактабнинг эски биноси авария ҳолатига келиб қолганлигини,мактабда фаоллар зали ва ошхонанинг йўқлиги бўйича мурожаат қилди. Депутат бу мурожаатни назоратга олиб, тегишли ташкилотларга депутат сўрови юборилишини маълум қилди.

Slide 1 of 3