Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
янв.20
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 1-2-умумтаълим мактабларида ўрганиш (мониторинг) ишлари олиб борилиши жараёнидан .
Аҳоли мурожаатлари депутат назоратида

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати Р.Бозорова аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар бўйича ўз сайлов округи ҳудудидаги Қазоқон МФЙ аҳолиси билан учрашди. Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролардан Ш.Деҳқонова ҳозирги кунда ишсиз эканлиги, тикувчилик фаолияти билан шуғулланиши учун тикувчилик асбоб-ускуналари зарурлиги бўйича мурожаат қилди. Депутат ушбу мурожаат юзасидан Қазоқон МФЙ ҳоким ёрдамчиси билан келишиб фуқарога тикувчилик асбоб-ускуналарини имтиёзли кредит асосида олиб беришилиши тушунтирилди. Шунингдек Қазоқон қишлоғида яшовчи фуқаро Г.Норова айни пайтда мактаб ошхонасида ишлаб келаётганлиги, ошхона буфетида фойдаланиш учун суюлтирилган газ балонга эхтиёж борлиги тўғрисида мурожаат қилди. Депутат ушбу мурожаат ечими бўйича тегишли ташкилот раҳбарига депутат сўрови юбориб натижаси юзасидан
маълумот берилишини тушунтирди.

Қабулдан сўнг депутат ҳудуддаги кексалар ҳолидан хабар олиш мақсадида улар хонадонига ташриф буюди.

Slide 1 of 4