ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди. Қабулда Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Тўхтасинов Музаффар иштирок этди. Фуқароларнинг турли ҳуқуқий ва ижтимоий масалаларга оид мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олинди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатларини ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.