Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Fuqarolar murojaatlari joyiga chiqqan holda o‘rganildi
янв.21
Mahallada xotin-qizlar bilan bog‘liq masalalar muhokama qilindi
янв.21
Deputat mahalla faollari bilan uchrashdi
янв.21
📚 Yangi o‘quv yili — yangi maqsadlar
янв.21
Aholi manfaatlari va oziq-ovqat xavfsizligi – deputat e’tiborida
янв.21
📌 Xalq deputatlari Yashnobod tumani Kengashi deputati Rustam Safarov Barkamol mahallasidagi bolalar maydonchasini ko‘zdan kechirdi.
янв.21
Fuqarolar murojaatlari o‘rganildi
янв.21
Bolalar maydonchasi tashkil etish bo‘yicha taklif o‘rganildi
янв.21
Mahalla yettiligi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Fuqaroning jarrohlik amaliyoti bilan bog‘liq masala yuzasidan deputatlik so‘rovi yuborildi
Тиллатепа маҳалласида электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар жадал давом этмоқда

Тиллатепа маҳалласида электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар жадал давом этмоқда

Янгиқўрғон тумани Тиллатепа маҳалласида аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, мавжуд тармоқлардаги ортиқча юкламаларни камайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Дастур доирасида маҳаллада 150 та янги электр таянч устуни ўрнатиш, 3 километр электр тармоғи тортиш ҳамда 2 та трансформатор пункти барпо этиш белгиланган.
Амалга оширилган ишлар натижасида эса режадаги кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилиб, 186 та янги электр таянч устуни ўрнатилди, 5 километр электр тармоғи тортилди ҳамда 2 та янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Шу тариқа режага нисбатан 36 та қўшимча электр таянч устуни ўрнатилиб, яна 2 километр электр тармоғи тортилди.
Мазкур ишлар маҳаллада электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш, кучланиш билан боғлиқ муаммоларни камайтириш, аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини сифатли электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Объектдаги ишлар билан танишиш жараёнида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутатлари Н. Мухамадиева, Д. Хатамова, Кенгаш котибияти мудири Т. Гаппаров ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева иштирок этди.
Ўрганиш давомида электр таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар сифати, белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликларга алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 2