35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ — ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ ОМИЛИ

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ — ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ ОМИЛИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ойшахон Қодирова ўзи сайланган сайлов округида жойлашган Ҳуррият маҳалласида бўлиб, кўчама-кўча ва хонадонма-хонадон ўрганишлар олиб борди.
Ўрганишлар давомида аҳоли билан мулоқот қилиниб, хонадонлар томорқаларидан самарали ва унумли фойдаланиш, бўш ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, такрорий экинларни ўз вақтида жойлаштириш ҳамда оила даромадини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, аҳолига томорқада сабзавот, полиз ва бошқа даромадли экинларни етиштириш, ҳар бир қарич ердан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Депутат томонидан ўрганиш жараёнида фуқароларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари ҳам тингланиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
Томорқадан самарали фойдаланиш — аҳоли бандлигини таъминлаш, оила даромадини кўпайтириш ва маҳалла фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 2