МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ–532-сон “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш жараёнида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва маъмурий назорат ўрнатилган шахслар билан ишлаш ҳолати, уларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда белгиланган чеклов ва мажбуриятларга риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалла масъуллари ва тегишли ташкилотлар томонидан мазкур тоифадаги шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда такрорий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни ҳал этиш, қонун талабларининг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.