Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputatlari M.Urumbaeva Yangiyer shahar “Shodiyona” mahallasidagi saylovchilar bilan uchrashib, o‘tgan chorakdagi faoliyatlari yuzasidan hisobot berishdi.
янв.21
Янгиер шаҳар "Маърифат" МФЙда " Махалла еттилиги" иштирокида бўлиб ўтган сухбатда жорий йилнинг март ойи давомида олиб борилган ишлар холати кенг тахлил килинди. Халк депутатлари Янгиер шахар Кенгаши депутати Г.Боймирзаева олиб борилаетган ишлар хакида тухталар экан-апрель ойида бажарилиши лозим бўлган вазифалар мавжуд муаммолар ва ўларни биргаликда хал килиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
янв.21
Xalq deputatlari Sirdaryo viloyat Kengashiga 36-Ma'rifat saylov okrugidan saylangan deputat D.Umerova hamda Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputatlari Y.Samatov, G.Boymirzayevalar Yangiyer shahar “Ma'rifat” mahallasidagi saylovchilar bilan uchrashib, o‘tgan chorakdagi faoliyatlari yuzasidan hisobot berishdi.
янв.21
Жорий йилнинг 4-апрел куни Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши 4-Баҳор округидан сайланган Ш.Қурбонбоева "Шукрона" маҳалласи Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Янгиер шахар ихтисослаштирилган мактаби биносида сайловчиларга ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтди.
янв.21
Янгиер шаҳар "Шукрона" МФЙда " Махалла еттилиги" иштирокида бўлиб ўтган сухбатда жорий йилнинг март ойи давомида олиб борилган ишлар холати кенг тахлил килинди. Халк депутатлари Янгиер шахар Кенгаши депутати Мукаддас Урумбаева олиб борилаетган ишлар хакида тухталар экан-апрель ойида бажарилиши лозим бўлган вазифалар мавжуд муаммолар ва ўларни биргаликда хал килиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Урумбаева Муқаддас Юлдашбаевна жорий йилнинг 18 март куни Шукрона маҳалласида бўлиб 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш ва хукукбузарликларнинг барвакт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича” ПҚ-1-сонли қарори асосида 2025-йилнинг 1-чорагига мўлжалланган манзилли чора-тадбирнинг “Йўл харитаси” да белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш юзасидан Махалла еттилиги томонидан олиб борилган ишлар куриб чиқилди ва берилган вазифаларни ўз муддатида бажаришни келишиб олинди.
янв.21
Yangiyer shahar kengashi deputati G.Boymirzayeva Ma’rifat mahallasi A. Navoyi-15-17 Turkiston ko‘chasining 27-28-29-31 uyda yashovchi fuqarolardan og‘zaki murojaat bo‘lgandi. Yuqorida ko‘rsatilgan ko‘p qavatli uylarning 13- ta kanalizatsiya quduqlari shaharning Suv oqova ishchi xodimlari tamonidan ochib tozalanib yuvilib chiqildi.
янв.21
Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputati Urimbayeva Muqaddas "Shodiyona" mahallasi yettiligi bilan uchrashib mumammolarini o'rgandi.
янв.21
Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputatlari D.Tursunkulov hamda I.Xodjakulovalar Mahalla yettiligi bilan birgalikda "Yuksalish"MFY da obodonlashtirish va ko'kalamzorlashtirish ishlarini olib borishdi.
янв.21
Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi 14-Davlatobod saylov okrugidan saylangan deputat Jamoliddin Komilov Davlatobod mahallasi "Alisher Navoiy" va "Yangi oy" ko‘chalaridagi ko‘p qavatli uylarda yashovchi aholini qiynab kelayotgan muammolar yuzasidan o‘rganishlar o'tkazdi.
Маҳалла раиси сайловлари яқин

 Маҳалла раиси сайловлари яқин

Жорий йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтади,
мазкур жараён мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўта муҳим аҳамиятга
эгадир.
 

Мен ўта муҳим аҳамиятга эга, деган жумлага алоҳида урғу бераман, чунки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан кейинги 7 йилда бошқарувни халққа яқинлаштириш, бунинг учун маҳаллани давлат ва халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айлантириш учун тизимли ва қатъий сиёсат олиб борилмоқда. Қонунлар, меъёрий
ҳужжатлар замон талабига мослаштириб борилмоқда, масалан, бундан 5-6 йил олдин маҳалла раисини “оқсоқол” деб атардик ва бу қонунларимизда ўз аксини топганди.
Аммо замон ўзгариб, ташаббускор ёшлар, ташкилотчи ўрта авлод вакиллари, ҳар қандай маҳаллани бошқара оладиган фаол хотин-қизларимиз пайдо бўлди, шунинг учун қонундан “оқсоқол” атамаси олиб ташланди ва
фуқаролар йиғини раиси юридик атамаси жорий қилинди.  

Кейинги йилларда миллий ўзлигимиз тимсоли, бетакрор қадрият ва анъаналаримиз бешиги бўлган ана шу институтнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва
нуфузини, ваколатларини ошириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.
 

 Умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизда маҳалла бошқарувига оид муҳим янги модда киритилди. 

Умуман, охирги 7 йилда тизимни такомиллаштиришга қаратилган 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганини, барча соҳа ва йўналишлар бўйича
“маҳаллабай” ишлаш усули кенг жорий этилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бераётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
 

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилган. 

Ҳозирги вақтда “Маҳалла еттилиги” томонидан бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуроний отахон ва онахонларимиз, хотин-қизлар ва ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш каби бир-биридан муҳим ишлар олиб борилмоқда. 

Хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталари аниқлаб олинди. “Хонадонбай”, “оилабай” ишлаш
тизими, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилди.
 

Маҳалланинг аҳолига ижтимоий кўмак бериш борасидаги ваколати кучайтирилди. Эндиликда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг биргаликдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.  

Бундан 3 йил муқаддам, яъни 2022 йил май ойида фуқаролар йиғини раислари сайлови бўлиб ўтиб, улар 3 йил муддатга сайланган эдилар, демак, яна бир ойдан
сўнг уларнинг ваколат муддатлари тугайди.
 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддаси, 2025-йил 11-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1027-сонли қарорига кўра 2025 йил май ойида сайлов ўтказиш тўғрисида ҳуқуқий тартиб кучга кирди. Республикамизда 9452 та маҳалла фуқаролар йиғини, вилоятимизда эса 239 та маҳалла йиғини мавжуд.
 

Аввалги сайловларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши мувофиқлаштирган бўлса, янги қонунга кўра бу ваколат энди халқ депутатлари
вилоят Кенгашига юкланди. Шу муносабат билан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва
ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси тузилиб, комиссия раислигига сенатор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси П.Ш.Ахмеджанова сайланди.
 

Сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун 3 поғонали, яъни 3 буғинли тизим жорий қилинган, яъни: 

-Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси 

-Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман, шаҳар комиссияси 

-Маҳаллаларда сайловни ташкил қилиш, номзодларни ўрганиб тақдим қилиш бўйича ишчи гуруҳ. 

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари асосан қуйидаги вазифаларни
бажаради: сайловни ташкил қилишга қўмаклашади; сайловга доир ҳужжатлар намуналарини, шу жумладан, ёпиқ овоз бериш бюллетенлари шаклларини тасдиқлайди; аҳоли ўртаси тарғибот, тушунтириш ишларини олиб боради, оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди; сайлов натижаларини умумлаштиради.
 

Энг катта вазифа маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳга юкланган, улар сайловда иштирок этадиган вакиллар сонидан келиб чиқиб, ҳудуддаги мавжуд ижтимоий
объектлар ўрганади ва сайлов ўтадиган жой ҳамда кунини белгилайди,бу ҳақда туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссия хабардор этилади; маҳалла раислигига
номзодларни ўрганади ва туман, шаҳар ҳокимига тавсия қилиш учун таклифлар тайёрлайди;
кўча, кўп қаватли уй, гузарларда вакиллар сайловини ўтказади; сайловни ўтказиш учун шарт шароит, яъни одамлар ўтиришга стол-стул, яширин овоз бериш кабиналари, бюллетенларни тайёрлайди; туман, шаҳар ҳокимлари раисликка номзодлардан камида 2 тасини танлаб, сайловга тавсия қилади. Маҳалла раиси муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланади!!! 

 Вилоят кўмаклашувчи комиссиядан олинган маълумотларга кўра, 239 та маҳалла раиси лавозимига ўринга 717 та номзод ҳужжат топширган, уларнинг 124 таси хотин-қизлар вакиллари, 703 таси олий маълумотли, 193 таси амалдаги раислар, 135 таси “еттилик” аъзоларидан иборат. Вакиллар йиғилиши ўтадиган
жойлар аниқ, вакиллик нормаси белгиланган, 25 апрелга қадар қишлоқ, кўча, мавзе, кўп қаватли уйлардан фуқаролар вакиллари сайлови ўтказилади.
Вакилларнинг камида учдан икки қисми йиғилишда иштирок этса, фуқаро йиғини раисини сайлашнинг қонуний имконияти бўлади.
 

 Маҳалла раиси-ҳозирги кунда халққа энг яқин лавозим, уларнинг фаолиятига қараб давлатнинг обрў-эътибори белгиланади. Шундай экан, май ойига белгиланган маҳалла йиғини раиси сайловларида фаол иштирок этиш-бизнинг фуқаролик бурчимиз ва масъулиятимиз ифодасидир. 

  

А.Абдурахманов, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши котибияти мудири