Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
⚡️Айни дамда Халқ депутатлари Янгиер шахар депутатлари кенгаш қарорлари ижроси юзасидан "Худудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар,аҳолига қулайлик яратиш мақсадида барпо этилаётган ҳиёбонлар, яшил макон, яшил боғ дастурларида олиб борилаётган ишлар" юзасидан яқиндан танишиб депутатлик назорати ўрнатиш жараёнидан лавҳалар..
янв.21
Янгиер шаҳрида Шукрона маҳалласидан шаҳар Кенгашига 5-Фазилат сайлов округи депутати А.Абдуқодиров сайловчиларга ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтди. Учрашувда депутатлар 2025-йилнинг биринчи чорагида олиб борган ишлари ва фаолиятлари бўйича ҳисоботларини бердилар. Шундан сўнг сайловчиларни қийнаётган муаммолар, таклифлар эшитилди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар кенгашига 10-Феруза округидан сайланган депутат Нилуфар Джулибаева ҳамда 9-Бобур округидан сайланган депутат Сурайё Султановалар Бобур маҳалласида яшовчи сайловчиларга ўз фаолиятлари ҳақида ахборот бердилар, шунингдек маҳалладаги "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларни тадбиркорликка йўналтириш, ўз-ўзини банд қилиш мақсадида шаҳарда ташкил этилаётган ўқув курсларида иштирок этиши, шу орқали билим ва тажрибаларини ошириши тўғрисида керакли тавсиялар бериб ўтилди.
янв.21
Янгиер шаҳар 13-Талабалар ҳамда 14-Давлатобод сайлов округларидан сайланган, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари И.Абдухолиқов, Ж.Комиловлар 2025-йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлари бўйича сайловчилар олдида ахборот беришди. Шундан сўнг сайловчиларни қийнаётган муаммолар, таклифлар эшитилди.
янв.21
Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputatlari M.Urumbaeva Yangiyer shahar “Shodiyona” mahallasidagi saylovchilar bilan uchrashib, o‘tgan chorakdagi faoliyatlari yuzasidan hisobot berishdi.
янв.21
Янгиер шаҳар "Маърифат" МФЙда " Махалла еттилиги" иштирокида бўлиб ўтган сухбатда жорий йилнинг март ойи давомида олиб борилган ишлар холати кенг тахлил килинди. Халк депутатлари Янгиер шахар Кенгаши депутати Г.Боймирзаева олиб борилаетган ишлар хакида тухталар экан-апрель ойида бажарилиши лозим бўлган вазифалар мавжуд муаммолар ва ўларни биргаликда хал килиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
янв.21
Xalq deputatlari Sirdaryo viloyat Kengashiga 36-Ma'rifat saylov okrugidan saylangan deputat D.Umerova hamda Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputatlari Y.Samatov, G.Boymirzayevalar Yangiyer shahar “Ma'rifat” mahallasidagi saylovchilar bilan uchrashib, o‘tgan chorakdagi faoliyatlari yuzasidan hisobot berishdi.
янв.21
Жорий йилнинг 4-апрел куни Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши 4-Баҳор округидан сайланган Ш.Қурбонбоева "Шукрона" маҳалласи Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Янгиер шахар ихтисослаштирилган мактаби биносида сайловчиларга ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтди.
янв.21
Янгиер шаҳар "Шукрона" МФЙда " Махалла еттилиги" иштирокида бўлиб ўтган сухбатда жорий йилнинг март ойи давомида олиб борилган ишлар холати кенг тахлил килинди. Халк депутатлари Янгиер шахар Кенгаши депутати Мукаддас Урумбаева олиб борилаетган ишлар хакида тухталар экан-апрель ойида бажарилиши лозим бўлган вазифалар мавжуд муаммолар ва ўларни биргаликда хал килиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Урумбаева Муқаддас Юлдашбаевна жорий йилнинг 18 март куни Шукрона маҳалласида бўлиб 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш ва хукукбузарликларнинг барвакт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича” ПҚ-1-сонли қарори асосида 2025-йилнинг 1-чорагига мўлжалланган манзилли чора-тадбирнинг “Йўл харитаси” да белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш юзасидан Махалла еттилиги томонидан олиб борилган ишлар куриб чиқилди ва берилган вазифаларни ўз муддатида бажаришни келишиб олинди.
ЎЗБЕГИМНИНГ МАРД ЎҒЛОНЛАРИ

Афғонистон. Бу сўз бугун жаҳон афкор оммаси учун “нотинчлик”, “жанг-у жадал”, сўзлари билан синоним тарзда қўлланилади. Бироқ бир пайтлар бу юрт ҳам тинч ривожланиш жараёнида бўлган. Афғон урушидан энг кўп жабр чеккан ҳудудлар Марказий Осиё республикалари бўлди. Жумладан, Ўзбекистондан 64 500 нафар йигит Афғон урушида иштирок этган ва улардан 1522 нафари ҳалок бўлган. 2500 нафардан ошиқроқ Ўзбекистонлик ногирон бўлди.

1988-йил 15-майдан бошлаб Афғонистондан қўшинлар чиқарила бошланди. 1989-йил 15-февралда охирги қисмлар Термиздаги Ҳайратон кўпригидан ўтди.

Бу урушда қатнашиб бўлган юртдошларимиз руҳи олдида доимо қарздормиз. Зеро, улар Ватан деб азиз умрларини фидо қилдилар.

Афғон уруши қатнашчилари бугун ҳукуматмиз томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Йиллар давомида сусайган эътибор, бугунги кунда ўзгача маъно касб этиб, уларнинг буюк жасорати Давлатимиз Раҳбари томонидан муносиб эътироф қилинмоқда.

Шу эътирофнинг бир намунаси сифатида бугун, 25-февраль куни Жондор туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Афғон уруши қатнашчиларининг Афғонистон ҳудудидан чиққанларининг 36 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ташкил қилинди.

Байрам тадбирида туман ҳоким ўринбосари Х.Бафоев, туман мудофаа ишлар бўлими бошлиғи Ш.Насуллаев, Халқ депутатлари Жондор туман кенгаши котибият мудири И.Холов қатнашиб, афғон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан қизғин табрикладилар.

Шунингдек туман маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан бир пиёла чой устида ширин дийдор, барчанинг кайфиятига завқ бағишлади.

Slide 1 of 4