Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat so'rovi asosida "ko‘p qavatli uylar hamda yangi tushgan hovlili uylar orqa tomonidan o'tgan yer osti dranajidan oqova suv (kanalizasiya) tamirlandi.
янв.21
Chiqindilarni o‘z vaqtida olib chiqish holati o'rganildi.
янв.21
Deputat so'rovi asosida "Yotoqxonaning hojatxonasi va bolalari uchun o‘yingohi tamirlandi.
янв.21
Yuksalish mahallasi hokim yordamchisi tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar o‘rganildi.
янв.21
Maxalliy Kengashi deputati faoliyatining eng muhim yo‘nalishlari hamda mahalladagi muammolarni 24 ta tavsiyaviy so‘rovnoma asosida o‘rganish bo‘yicha Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi deputati Z.Jurayev davlat xizmatlari markazi va Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish bo'limida aholiga ko'rsatilayotgan davlat xizmatlari holati o'rganildi.
янв.21
Xalq deputatlari Yangiyer shahar Kengashi
янв.21
Yangiyer shahar deputati 13-Talabalar Abduxoliqov Islom Rayimqul o‘g‘li saylov okrugida aholi muammolari yuzasidan o'rganish o'tkazdi.
янв.21
Yangiyer shahar kengashi deputati Urumbayeva Muqaddas Yuldashbayevna Shodiyona
янв.21
Yangiyer shahar 1-umumta'lim maktabida Yangiyer shahar kengashi deputati S. Niyazova
янв.21
Deputat va maxalla faollari
МАКТАБНИ КЎРСАНГИЗ, КЎЗИНГИЗ ҚУВОНАДИ

МАКТАБНИ КЎРСАНГИЗ, КЎЗИНГИЗ ҚУВОНАДИ

Ростини айтганда, мактаб ва таълим тизими ҳаммамизнинг юрагимиздан ўтаётган масала бўлиб қолганига ҳам ўн йилдан ошай деди. Бу ҳар биримизга тегишли масала эканини Президентимиз катта эътибор бергачгина билиб қолдик. Ахир келажак авлод пахта даласида юраверса бўлмайдику, деб хулоса қилдик. Мактаб таълими тизимида кеинги йилларда малга оширилган ишларнинг сонию саноғини топиб бўлмайди. Шулардан бири мактабларимизда ўқув, спорт, дарсдан ташқари ишлар, тўгараклар, кутубхоналарга берилаётган эътибор. Эсингизда бўлса, биз лойсувоқ мактабларда таҳсил олганмиз. Бугун “Янгиобод” маҳалласида жойлашган 10-умумтаълим мактабида амалга оширилаётган, давлат дастурига асосан қурилаётган ишларни кўриб, ростини айтсам, хурсанд бўлдим. Сабаби мен бу маҳаллага бундан илгари, яни 2010 йиллардан бошлаб пахта йиғим-терим мавсуми даврида вакил бўлганман. У пайтлар мактабга ҳеч ким қарамас, мактаб биноси ёнидаги чала иморат кўп йиллардан буён қаровсиз ётар, директор ва муаллимлар жамоаси пахта ишларига жалб қилинарди. Бугун борган одам ушбу мактабни танимай қолиши аниқ. Мактабга истеъдодли раҳбар Ҳазрат Маматов директор этиб тайинлангач, ишлар бутунлай ўзгариб кетди. Мактаб кетма-кет тўрт марта опен бюджет лойиҳасида ғолиб чиқиб, биринчи йили мактабнинг асосий биноси 1 миллирад сўмга янгидан таъмирланди. Иккинчи йили эса 1400 миллион сўмлик ошхона ва фаоллар зали қурилди. Кейинги йили мактабнинг ер майдонлари чегара тўсиқлар билан маҳкамланди. Энг қизиғи, мактаб 2024 йилда навбатдаги овоз йиғиш танловида ғолиб бўлиб, мактабнинг 1 гектарлик яшил боғини ташкил этиш ташаббусини амалга оширишга эришилди. Ҳозирда ушбу боғни бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда. Мактаб директорининг айтишича, ушбу лойиҳа 3 йил давомида амлага оширилиб, майдонда 480 туп атиргул, минг тупдан кўпроқ турфа хил дарахтлар ўстирилади, майдондаги дарахтлар томчилатиб суғориш тизими орқали кўкартирилади. Бундан ташқари, мактабнинг ушбу яшил боғида ўқувчилар дам олиши учун ўриндиқлар,  қуёш панели асосида ишлайдиган чироқлар қўйилади. 

Хуллас, бу ишларни эслаб ва эшита туриб,  мактабнинг яна бир ютуғи –бунёд этилаётган янги мактаб биносининг қурилиш ишлари билан танишдим. Бино жуда чиройли ва сифатли қилиб қурилмоқда. Биз борганимизда янги мактаб ҳовлисини трактор  текислаётган экан. Синфхоналарни кириб кўрдик, ишонсангиз, хоналар жуда чиройли ва кўркам, кенг ва шинам қурилган. Эни ва бўйи 5, 80 см.га 9.80 см квадратни ташкил этади. Биринчи ва иккинчи қаватларда иккитадан ҳожатхоналар жойлаштирилган. Мен эса ҳамроҳларимга “Бу синфхоналарда дарс ўтган ўқитувчиларнинг саёз билим беришга ҳақлари йўқ” дедим ҳазиллашиб. Яна бир хонага кирдик, бу хонада кондиционерлар тахлаб қўйилган экан. Мактаб директор ўринбосарининг айтишича, ҳар бир синф ушбу қурилмалар ёрдамида иситилиб, ёзда ва бошқа фаслларда исиб кетганда совутилади.  Ушбу синфларни иситишда биттагина  пульт хизматчилик қилади. Пульт орқали хона ҳарорати мўътадиллаштириб турилади. Қурилиш ишларини "Пайариқ қурилиш сервис" МЧЖнинг моҳир  қурувчилари амалга оширишмоқда. 

“Ҳақиқатдан ҳам давлатимиз томонидан мактаб таълимига жуда кўп маблағ берилаяпти” дедим ичимдаги ҳайратимни яширолмай. Синфхоналарга янгича доскалар ўрнатилади. Камералар қўйилиб, мониторлар орқали иш олиб борилади. Яна энг қизиғи, туманда мактаблар ичида энг биринчи бўлиб, ушбу мактабга лифт ўрнатилмоқда. Бу айниқса инклюзив таълим олаётган ногиронлиги бор ўқувчиларга қўл келади. Мактаб кириш қисмига пандуслар жойлаштирилади. Бу янгиликларни ҳеч тушимизда кўрганмидик. Мактаб уч қаватли бўлиб, бугунги кундаги 885 нафар ўқувчиларнинг яйраб таълим олишига хизмат қилади. 

Бугунги кунда мактабда 86 нафар ўқитувчилар фаолият олиб бориб, шуларнинг 7 нафари олий тоифали, 18 нафари эса биринчи тоифали ўқитувчиларни ташкил этмоқда.

Таълим тизимимиздаги бундай янгиликлар ҳар бир юртдошимизни лол этиши табиий.

Азамат Ъавбоев,

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати.

Slide 1 of 2