Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МАВСУМИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ: КУНЛИК ИШЛАР ДАЙЖЕСТИ
янв.21
12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
КЕНГАШ РАИСИ ТАДБИРКОР ВА ҲУНАРМАНД ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
янв.21
ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА БЕБАҲО ҚАДРИЯТИМИЗ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИБ БЕРИЛДИ
янв.21
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
ЯНГИ ХУСУСИЙ БОҒЧА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ЯНГИ ХУСУСИЙ БОҒЧА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

16-Навоий сайлов округи ҳудудига кирувчи Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини Беруний-2 кўчасида аҳоли учун яна бир қулайлик яратилди. Ҳудудда янги ташкил этилган хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши раиси, 19-Гулистон сайлов округидан туман Кенгаши депутати Г.Ҳакимова, шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими бошлиғи Т.Боймирзаев иштирок этди.
Очилиш маросимида янги мактабгача таълим ташкилотининг маҳалла аҳолиси, айниқса, ёш оилалар учун аҳамияти таъкидланиб, болаларга сифатли таълим-тарбия бериш, улар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш муҳим вазифалардан бири экани қайд этилди.
Янги хусусий боғчанинг ишга туширилиши ҳудудда мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, болалар қамровини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Янги боғча — болалар учун янги имконият, ота-оналар учун эса яна бир қулайлик!

Slide 1 of 1