Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МАВСУМИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ: КУНЛИК ИШЛАР ДАЙЖЕСТИ
янв.21
12-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
КЕНГАШ РАИСИ ТАДБИРКОР ВА ҲУНАРМАНД ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
янв.21
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
янв.21
ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА БЕБАҲО ҚАДРИЯТИМИЗ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИБ БЕРИЛДИ
янв.21
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ЁШЛАР БАНДЛИГИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б. Жўраев томонидан Истиқлол маҳалласида ёшлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ташкил этилаётган тадбирларнинг самарадорлиги, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб этиш, ишсиз ёшларни аниқлаш ҳамда уларни мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳаллада ёшлар билан индивидуал ишлаш ҳолати, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш самарадорлиги ҳам кўриб чиқилди.
Ўрганиш якунида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир ёш билан манзилли ишлаш, айниқса, бандлиги таъминланмаган ёшларни касб-ҳунар ва доимий даромад манбаи билан таъминлаш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Ёшлар билан самарали ишлаш — уларнинг бугуни ва келажагига сармоядир!

Slide 1 of 1